«UzTest» ДУК Бухоро филиали озиқ-овқат лабораторияси тўғрисида маълумот

Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида жаҳон банкининг маблағи ҳисобидан 2,0 млн доллар имтиёзли кредити асосида мажмуанинг озиқ-овқат ва қишлоқ-ўжалик маҳсулотларини синаш лабораторияси халқаро талаблар асосида тўлиқ қайта таъмирланди. Халқаро талаблар асосида ишлаб чиқарилган 67 дона синов ускуна ва ўлчов воситаси, сунингдек, лаборатория мебеллари билан таъминлаш режалаштирилган. Ҳозирги кунда озиқ-овқат ва қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини синаш лабораторияси тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Лаборатория мебеллари етказилиб, ўрнатилиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда 67 дона синов ускуналари ва ўлчов воситалари Германия мамлакатидан етказиб бериш ва мутахссислар таеёрлаш ишлари кўзда тутилган. Етказилган юқори аниқликда ишлайдиган синов ускуналари ва ўлчов воситалари нафақат маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари, балки хафсизлик кўрсаткичларини ҳам тезда аниқлаш имкониятини яратади. Бу эса ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларнинг оворадарчиликларини олди олинган бўлади. Бундан ташқари махсус хоналар ажратилган бўлиб, бу синов хоналарида гени узгартирилган организм (ГМО) кўрсаткичи аниқланади. Ушбу кўрсаткич экспорт ва импорт маҳсулотларнинг энг асосий аниқланадиган кўрсаткичларидан биридир. Лабораториянинг ушбу дастурга асосан тўлиқ модернизация қилиниши бизга аввал амалга оширилиши имкони бўлмаган синовларнинг халқаро даражада амалга ошириш ва дунё давлатлари бизнинг маҳсулотларимизни импорт қилишида турли тўсиқларнинг бўлиши олди олинган бўлади, яъни импортер давлатларнинг талабига асосан синов натижалари бўлган маҳсулотлар ҳеч бир муъаммосиз экспорт қилинади. Республиканинг биз Бухоро вилоятига берилаётган ушбу имкониятидан катта масъулиятни ҳис этяпмиз. Шунингдек, синов лабораториясининг аккредитация соҳаси кенгйиши ҳисобига «Уз Тест» ДУК Бухоро филиали томонидан 4 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Ушбу режалаштирилган вазифаларни амалга оширирадиган бўлсак, дунё мамлакатлари билан тенг рақобатлаша оладиган бўламиз.