Эндиликда Халол сертификатлаштириш сохасида фаолият юритаётганлар хам бахоланади.

Маълумки хозирги кунда дунё бозорида “Халол” тамғали маҳсулотлар тобора кўпайиб бормоқда. Лекин тажрибада шундай холатлар хам кузатилмоқдаки, бунда “Халол” тамғали махсулотлар ислом қоидалига ва талабларига жавоб бермай қолмоқда. Бунда ўша халол сертификатлаштириш органи ёҳуд халол тамғали маҳсулотни бозорда тарқалишидан манфаатдор тадбиркор нохолислиги эълон қилиниб тегишли чора кўрилмоқда. Лекин эндиликда бундай халол сертифкатлаштриш сохасида фаолият юрутувчилар хам мувофиқликни бахолаш сохасида бахоланади. Яъни СМИИКни ССА (мувофиқликни бахолаш - аккредитацияга тегишли) қўмитаси 4 та янги стандарт эълон қилди:1-  "OIC / SMIIC 33: 2020 Мувофиқликни бахолаш – Халол махсулотларни сертификатлаштириш схемаси намунаси", 2- " OIC / SMIIC 34: 2020 Мувофиқликни бахолаш- мувофиқликни бахолаш соҳасида фаолият юрутвчи шахсларни сертификатлаштириш билан шуғулланувчи органларга қўйиладиган умумий талаблар", 3-“ OIC / SMIIC 35: 2020 Мувофиқликни бахолаш- Халол сохасида синовларни амалга оширувчи лабораторияларнинг компетентлигига қўйилган умумий талаблар " ва  4- " OIC / SMIIC 36: 2020 Мувофиқликни бахолаш – халол сохасида малакалиликни бахолашга умумий талаблар ".  Бу стандартлар Халол сохасида фаолият кўрсатувчи сертификатлаштириш ва синов хизматларини амалга оширувчиларни хақиқий ислом қоидаларига асосан мувофиқлигини бахолашга қаратилган.

1-      "OIC / SMIIC 33: 2020 Мувофиқликни бахолаш – Халол махсулотларни сертификатлаштириш схемаси намунаси". Ушбу стандарт Халол маҳсулотни сертификатлаштириш асосаларини тавсифлайди ва халол махсулотлар, жараёнлар ва хизматлар учун сертификатлаштириш схемаларини тушуниш, ишлаб чиқиш, ишлатиш ёки хизмат кўрсатишга оид кўрсатмалар беради. Бу стандартда келтирилган сертификатлаштириш схемаси, ISO / IEC 17067 стандартида тавсифланган сертификатлаштириш схемаларининг 5-турига тўғри келади, фақат ислом қоидалари эътиборга олинган.

2-      " OIC / SMIIC 34: 2020 Мувофиқликни бахолаш- мувофиқликни бахолаш соҳасида фаолият юрутвчи шахсларни сертификатлаштириш билан шуғулланувчи органларга қўйиладиган умумий талаблар". Ушбу стандарт халол сохасида мувофиқликни бахолашда иштирок этувчи шахсларни сертификатлаштириш билан шуғулланувчи органлар учун аниқ талабларга нисбатан принциплар ва умумий қоидаларни ўз ичига олади ва бу шахслар учун сертифкатлаштириш схемасини ишлаб чиқишни  ўз ичига олади.

3-      -“ OIC / SMIIC 35: 2020 Мувофиқликни бахолаш- Халол сохасида синовларни амалга оширувчи лабораторияларнинг компетентлигига қўйилган умумий талаблар ". Бу Хужжатда халол синовларни ўтказадиган лабораторияларга қўйиладиган умумий талаблар келтирилган. Халол лаборатория фаолиятини амалга оширадиган барча ташкилотлар бу стандарт талабларига риоя этишлари белгиланган. Лекин бу стандарт талабларига риоя этишлик миллий қонунчиликка риоя этиш /бажаришда мажбуриятларини камайтирмайди.

4-      " OIC / SMIIC 36: 2020 Мувофиқликни бахолаш – халол сохасида малакалиликни бахолашга умумий талаблар ". Ушбу хужжат халол сохасида малакалиликни бахоловчи органлар компетентлигиа талабларни белгилайди ва уларни аниқ сохада аниқ техник талаблар ишлаб чиқиш учун асос этиб фойдаланиш мумкин.

Стандартлар онлайн савдода мавжуд: https://www.smiic.org/en/project/76

Эслатма: SMIIC- ислом давлатлари метрология ва стандартлаштириш иснтитути. Ўзбекистон 2018 йили СМИИК га аъзо бўлган.