Хитой Халқ Республикасида маҳсулотлар экспортининг янги йўналишларини очиш ва кенгайтириш
Bosh sahifa Yangiliklar Хитой Халқ Республикасида маҳсулотлар экспортининг янги йўналишларини очиш ва кенгайтириш
Хитой Халқ Республикасида маҳсулотлар экспортининг янги йўналишларини очиш ва кенгайтириш
Хитой Халқ Республикасида маҳсулотлар экспортининг янги йўналишларини очиш ва кенгайтириш, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш учун хуқуқий асос яратиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Сертификатлаш ва инспекция гурухи (CCIC) ва унинг Қозоғистондаги филиали CCIC Алмати билан биргаликда 2019 йил 22 августда ўзаро ҳамкорлик юзасидан “Англашув меморандиуми” имзоланди.
Ушбу имзоланган мемарандум ижроси бўйича ССIC ташкилоти билан 2019 йилнинг 9-10 сентябр кунлари учрашув ва 2020 йилнинг 5 июнь кунлари онлайн видеоконференция ташкил этилди.
Стандартлар, инспеция назорати, синов ва сертификатлаштириш бўйича хуқуқий ва тартибга солувчи ахборотларни ва икки томонлама иқтисодий ва савдо маълумотларини алмашиш доирасида Хитой давлатига маҳсулотларни сертификатлаштирилмасдан олиб кирилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рўйхати олиниб махаллий экспортёр корхоналар эътиборига етказилди.
Шу билан бирга, экспортёр корхоналарнинг талаблари бўйича ўз маҳсулотларини Хитой давлатига экспорт қилиш учун зарур бўлган 165 та Хитой давлати стандартларини олиш юзасидан ССIC ташкилоти билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилнинг июль ойида коронавирус пандемиясини салбий таъсирини юмшатиш мақсадида махаллий ишлаб чиқарувчиларни масофадан туриб қўллаб қувватлаш, уларга халқаро стандартларни жорий этиш, сертификатлаштириш ва аудит жараёнларини онлайн ўтказишда Хитой тажрибаси бўйича видеоконференция ташкил этиш режалаштирилган.