Ишлаб чикарувчи корхона ва ташкилотлар диққатига

«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» ДМнинг метал маҳсулотлари синов лабораториясидаги синов ускуналари хариди учун мўлжалланаётган лаборатория мебел жиҳозларини етказиб бериш бўйича танлов эълон қилинаётганлиги муносабати билан тижорат таклифларини тақдим этилиши ҳамда ушбу тижорат таклифларида қуйидагиларга алоҳида аҳамият беришингиз сўралади:

  • тижорат таклифи рақами ва санаси;

  • мебель жиҳозлари номи ва ишлаб чикарилган давлат);

  • тўлов миқдори ва тўлов тури;

  • мавжуд ҳужжатлари (жиҳозларнинг мувофиклик сертификатлари);

  • етказиб бериш муддати;

  • етказиб бериш манзили (давлат ҳудуди);

  • кафолат муддати;

  • тижорат таклифларини амал қилиш муддати.

Шунингдек, харид қилиниши мўлжалланган лаборатория мебел жиҳозлари бўйича асосий техник талаблар марказимизнинг www.uztest.uz электрон сайтида жойлаштирилган. Шу билан бирга (97) 750-90-11 ва (90) 986-81-07 телефон рақамлари орқали қўшимча равишда маълумот олиш юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.

 

Техник топшириқни юклаб олиш

Тижорат таклифини юклаб олиш