Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси

Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси Миллий метрология институти билан ҳамкорликда Республикамизнинг маҳаллий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарида миллий ва ҳалқаро стандартлар жорий этилганидан кейинги иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича сўровнома ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги - 146 та, Андижон - 184 та, Бухоро – 202 та, Жиззах – 128 та; Навоий – 139 та, Наманган -194 та, Қашқадарё – 137 та, Самарканд – 338 та, Сурхандарё – 151 та, Сирдарё – 163 та, Хоразм – 205 та, Фарғона -223 та, Тошкент вилояти - 282 ва Тошкент шаҳридаги – 372 та корхоналарда,  жами -  2882 та, шундан 712 та корхоналарда электрон тарзда,  2170 та корхоналарда бевосита суҳбат ўтказилди.

Сўровнома натижаларининг республика тармоқлари бўйича таҳлили ўтказилганда:

Тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида – 797 та;

Электротехника соҳасида – 100 та;

Кимё соҳаси – 165 та ;

Металлургия ва машинасозлик – 127 та;

Озиқ овқат соҳасида  - 945 та;

Қурилиш соҳасида – 390 та ;

Хизмат кўрсатиш соҳасида – 226 та;

Бошқа соҳалар кесимида  - 132 та фаолият юритувчи корхоналарда сўровномалар ўтказилган.

Корхоналардаги сўровнома натижаларига кўра:

22 % корхоналарда - ишлаб чиқариш хажми ортган;

18 % корхонада- экспорт географияси кенгайган;

8 % корхонада - ишлаб чиқариш харажатлари камайган;

26 % корхонада - маҳсулот сифати яхшиланган;

22 % корхонада - мехнат унумдорлиги ортган;

4 % корхонада хорижий хамкор талаби бажарилганлигига эришилган.