Мутахассислар учун Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси бўйича семинар ташкил этилди

Мутахассислар учун Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси бўйича семинар ташкил этилди

 

      Оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш ва 100 та мақсаддан ташкил топган. 2022 йилда стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар ажратилади.
     Мазкур Тараққиёт стратегиясида хар бир сохани ривожлантириш учун аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб берган.

       

    Жорий йилнинг 14 апрель куни  Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги Халқаро хамкорлик бошқармаси  ва Ўзбекистон Стандартлар институти ҳамкорлигида «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси мутахассислари учун онлайн семинар ташкил этилди.
    Тадбирда давлатимиз раҳбарининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг стратегияси тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

              

    Шу билан билан бирга соха йўналишига қўйилган вазифалар, навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, ҳалқаро муносабатларда соха йўналишида олиб борилаётган ишлар бўйича билим ва кўникмалар шакллантирилди.
Семинарда  иштирок этган мутахассислар мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳалардаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мамлакатимиз  ривожи ва аҳоли фаровонлигини  таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилишини билдирдилар.
 

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси