Айни кунларда юртимизнинг турли ҳудудларида етилиб пишган мевалар хорижий мамлакатларнинг савдо расталаридан ўрин олмоқда.

Айни кунларда юртимизнинг турли ҳудудларида етилиб пишган мевалар хорижий мамлакатларнинг савдо расталаридан ўрин олмоқда. Давлат статистика қўмитаси статистик кўрсаткичлар асосида ўрик мевасининг қайси хорижий мамлакатларда экспорт қилинаётгани тўғрисида маълумот берди.

Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган ўрик маҳсулоти бўйича маълумотида жами 11,2 минг тонна 10,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ўрик меваси 9 та хорижий мамлакатлар бозоридан жой олган.

Мазкур мамлакатлар орасида:

Қозоғистон 6 минг тонна,

Россия 3,6 минг тонна,

Қирғиз Республикаси 1,2 минг тонна

Бирлашган Араб Амирликлари 4,1 минг тонна билан юқори улушга эга бўлди.

Шунингдек, жорий йилда ўрик меваси Озарбайжон, Грузия ва Туркманистон давлатлари бозорларида ҳам сотила бошланганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўрик мевасининг экспорти 1,3 минг тоннага ошган.