Германиянинг Миллий аккредитатция органи (DAkks) томонидан аккредитациядан ўтган СONFORMITAS GmbH & Co.KG компанияси томонидан 2020.12.21да EN:50147-1:1996-сонли мувофиқ баҳоланиб ижобий ҳуло

Чехиянинг “EXPORTA” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган электромагнит мослашувчанлик лабораториясига ўрнатилган ускуналар Германияни Миллий аккредитатция органи (DAkks) томонидан аккредитациядан ўтган СONFORMITAS GmbH & Co.KG компанияси томонидан 2020 йил 21 декабрда EN:50147-1:1996-сонли ҳалқаро стандартига асосан  мувофиқ баҳоланиб ижобий ҳулоса расмийлаштирилди.

Синов лабораториясини ишга тушуриш натижасида, электротехника (маиший, тиббий, электр ва радиотехника ҳамда бошқалар) ва автотранспорт воситаларини хавфсизлик параметрлари ҳамда электромагнит мослашувчанлик бўйича “UNECE” ва “EN” халқаро стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган синов ва калибрлаш имконияти яратилади.